Колумбия Ғазодаги оммавий қабрлар топилганини холис тергов қилишга чақирмоқда

Колумбия Ғазодаги оммавий қабрлар топилганини холис тергов қилишга чақирмоқда

Колумбия Ғазо сектори блокадасида жойлашган Носир ва Ал-Шифа касалхоналари ҳудудидаги оммавий қабрлар топилганини ҳар томонлама ва холис тергов қилишга чақирди.

Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги Богота Ғазода бир нечта оммавий қабрлар топилганидан хавотирда эканлигини билдирди, чунки бу уруш жинояти бўлиши мумкин.

«Биз фактларга ойдинлик киритиш учун оммавий қабрлар топилганини тўлиқ ва холис тергов қилишга чақирамиз. Колумбия доимий ўт очишни тўхтатишни, маҳбусларни зудлик билан озод қилишни ва тинч аҳолига ёрдам етказилишини таъминлаш учун зарур шошилинч чоралар кўришни талаб қилмоқда», — дейилади департамент баёнотида.

Исроил армияси Носир касалхонасини бир неча ҳафта қамалда ушлаб турди. 15 февраль куни шифохонада кенг кўламли рейд ўтказилди.

24 март куни ҳарбийлар яна касалхонани қамал қилди, кейинроқ яна бир қонли рейд ўтказиб, кўплаб тиббиёт ходимлари ва кўчирилган фаластинликларни ҳибсга олди. Исроилнинг жиноий ҳаракатлари натижасида шифохона ўз фаолиятини тўхтатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!