Тошкентдаги "UzFood-2024" халқаро кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?

Тошкентдаги "UzFood-2024" халқаро кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?

Бу йил "UzFood" 26 та мамлакатдан 370 тадан ортиқ ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирди.

Пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да 26-28 март кунлари “Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2024” 23-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Бу йил "UzFood" ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткични намойиш этмоқда - кўргазмада 26 та мамлакатдан 370 тадан ортиқ компания иштирок этмоқда. Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Вьетнам, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Россия, Сингапур, Туркманистон, Туркия шулар жумласидандир.

Энг кўп компаниялар Хитой (116 компания), Россия (84), Туркия (23), Германия (21), Беларус (18) томонидан тақдим этилган.

Россия Федерацияси стендлари Владимир, Курган, Москва, Нижний Новгород, Омск, Рязан вилоятлари, Олтой ва Приморск ўлкалари, шунингдек, Москва томонидан тақдим этилган. Улар кенг турдаги ускуналар (қадоқлаш, гўштни қайта ишлаш, озиқ-овқат, чакана савдо) ва тайёр маҳсулотларни (кунгабоқар ёғи, музқаймоқ, сут консервалари, қуруқ сут, сариёғ, ичимликлар, соғлом озиқ-овқат, балиқ ва денгиз маҳсулотлари ва бошқалар) намойиш этишмоқда.

“Заводимизда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилади, бу ерда дистрибюторлик компанияси ташкил этиб, Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирганмиз, – дейди "Алтайское поместье" масъулияти чекланган жамияти савдо бўйича менежери Елена Полякова.

Бу йил кўргазма павильонлари мавзулар бўйича ажратилган. Биринчи павильонда ишлаб чиқарувчилар гўштни қайта ишлаш, сут ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қандолатчилик саноати, нон ва музлатгичлар, шунингдек, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат ускуналарини тақдим этилмоқда.

“Биз пластик қадоқлаш ва аралаш материаллар ишлаб чиқарувчилармиз. Биз Ўзбекистондаги кўргазмага илк бор келдик ва биз ўзимизни Ўзбекистондаги сут заводлари учун ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи сифатида эълон қилмоқчимиз”, —деди Sputnik мухбирига "Кайрос" АЖ савдо бўйича менежери Татьяна Сергиевич.

Кўргазманинг яна бир бўлими “Қадоқлаш. Ускуналар ва материаллар - O’ZuPACK” деб номланади. Қадоқлаш соҳаси етакчилари матбаа ва флексографик ускуналар, тўлдириш ва ёпиш ускуналари, қопқоқлар, юмшоқ, қоғоз ва вакуумли қадоқлар, маркалаш ва ёрлиқларни тақдим этди.

Тайёр маҳсулотлар, жумладан, гўшт ва парранда гўшти, сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари иккита павильонда йиғилди.

Ташкилотчиларнинг фикрича, кўргазма фахри унинг доимий иштирокчилари бўлиб, уларнинг маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида аллақачон яхши танилган. Улар орасида, масалан, Люблин консерва заводи маҳсулотларини эксклюзив экспорт қилувчи ҳисобланади.

“Маҳсулотларимиз Ўзбекистонда анчадан бери, Совет Иттифоқи давридан маълум бўлган. Бу кўргазмада биз сут консервалари ва қуруқ сут маҳсулотларини намойиш этдик, – дейди "Сибирский" савдо уйи бош директори Сергей Харьков.

Кўргазма давомида ишлаб чиқарувчилар озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигидаги илғор ечимларни ҳам муҳокама қилишади. Хусусан, қадоқлаш ва музлатишнинг инновацион ёндашувлари, ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи муҳандислик ечимлари ҳақида сўз боради.

Кўргазма “Ўзэкспомарказ”да 28 мартга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!