Тошкентда “Spark” “Honda” мотоциклини уриб юборди

Тошкентда “Spark” “Honda” мотоциклини уриб юборди

2021 йил 24 март куни тахминан соат 11.10 да Юнусобод тумани Қўлоқтепа кўчасидаги Ғиждувон кафеси ёнида иккита транспорт воситалари: 28 ёшли Тошкент вилоятилик М.С. бошқарувидаги “Spark” (давлат рақами 01 E 105 CB) ва 33 ёшли А.Ч. бошқарувидаги “Honda” русумли мотоцикл (давлат рақами 01 900 AA) тўқнашуви юз берди.
Айни вақтдаги маълумотларга кўра, автомобиль ҳайдовчиси орқага бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклга йўл бермаган.
ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага етказилди. Тергов олди текшируви олиб борилмоқда, тан шикастлари оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!