Тошкентда Mercedes-benz автомашинаси ёниб кетди

Тошкентда Mercedes-benz автомашинаси ёниб кетди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Mercedes-benz автомашинаси ёнганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 атрофида Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, Mercedes-benz автомашинасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!