Тошкентда 18 ёшли қиз ўзини осди. У бугун 19 ёшга тўларди

Тошкентда 18 ёшли қиз ўзини осди. У бугун 19 ёшга тўларди

Тошкентда 18 ёшли қиз ўзини осди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамситдинов хабар берди.

2023 йил 28 январь куни соат тахминан 18:30 ларда Ангрен шаҳар, “Беруний” м.ф.й, Беруний кўчаси, 58-уйда яшаган, 2004 йилнинг 7 февралида туғилган қиз Р. Н. яшаш уйининг молхона тўсинига оқ рангли мато билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!