Тошкентд “Hyundai“ автомобили ёниб кетди (ВИДЕО)
Бугун, 5 август куни соат 16:10 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани кўчаларининг бирида ҳаракатланиб кетаётган “Хундай-Соната” русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:21да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).