Тошкент вилоятидаги мактабда ўқитувчилар жанжаллашди

Тошкент вилоятидаги мактабда ўқитувчилар жанжаллашди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар жанжаллашди. Ҳолат юзасидан вилоят ММТБ изоҳ берди.

Айтилишича, ҳолат 25 март куни содир бўлган. Шу куни мактабда таътилдан кейинги ўқув жараёнлари, давомат ва бошқа масалалар юзасидан навбатдаги педогогик кенгаш ўтказилган. Шундан сўнг мактаб касаба уюшмасининг йиғилиши ташкил этилган.

Унда мактаб педагогик жамоаси талаби билан ушбу мактабда фаолият юритувчи ўқитувчининг (жанжал кўтарган) жамоага кўрсатаётган салбий таъсири ўрганилган. Маълум бўлишича, мазкур ўқитувчи доимий равишда мактабдаги ўқитувчилар, раҳбарият устидан шикоят аризалари ёзиб келган.

Бу ҳолат мактаб педагог жамоаси ўртасида норозилик кайфиятини уйғотган. Натижада муассаса касаба уюшмаси раисига мурожаат қилиб, муассасада ички муҳитни бузаётган, ходимларнинг ишчанлик кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган ўқитувчи билан суҳбат олиб боришни талаб қилган. Аммо у саволларга жавоб беришни истамаган ва аксинча қўл телефонида жамоани видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Ўқитувчига нисбатан ҳеч қандай куч ишлатилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!