Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг бир қисми темирйўл кесишмасидаги таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади

Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг бир қисми темирйўл кесишмасидаги таъмирлаш ишлари туфайли ёпилади

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Темур Малик кўчасидаги Салар—Хожикент темирйўл бекатлари оралиғидаги темирйўл кесишмасининг йўл изида носозлик юзага келди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу носозликни бартараф этиш ишлари доирасида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 06:00 га қадар Темур Малик кўчасида Университет кўчаси билан кесишган қисмидан Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, январь ўрталарида Тошкент шаҳридаги иккита кўча транспорт воситаларининг ҳаракати учун қисман ёпилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!