Толиблар эркакларга соқол олишни тақиқлади

Толиблар эркакларга соқол олишни тақиқлади

"Толибон" Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида эркаларга соқол олдириш ва сочларини замонавий калтартиришга тақиқ қўйди, дея хабар бермоқда РИА Новости "Толибон" маълумотларига таянган ҳолда.
Маълум қилинишича, муваққат ҳукуматнинг мутасадди вазирлиги эркакларга сочларини замонавий калтартирмаслик ва соқол олдирмасликни тавсия қилган.
Улар бу ҳақда Ҳилманд вилоятининг маркази ҳисобланган Лашкаргоҳдаги эркаклар сартарошхоналари вакиллари билан учрашувда маълум қилишган.

Бир пайтнинг ўзида ижтимоий тармоқларда тарқалган тегишли Фармойишда сартарошхоналарда мусиқа ва мадҳияни қўймасликка даъват қилинган.
Бундан сал аввалроқ Афғонистон ОАВлари "Толибон" Афғонистондаги Хотин-қизлар масалалари бўйича вазирликни тугатиб, ўрнига диний тартиб-қоидага риоя этилишини назорат қилувчи вазирликни ташкил этгани тўғрисида хабар тарқатган эдилар.
Айтилишича, “Толибон” вазирликнинг эски номини янгисига алмаштиришга ҳам улгурган.
Август ойи бошида АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши билан "Толибон" ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирди ва 15 августда Қобулга кириб борди. 31 августга ўтар кечаси Қўшма Штатлар ўзининг барча ҳарбийларини Ислом Республикасидан олиб чиқиб кетди ва бу билан АҚШнинг мамлакатдаги миссияси расман якунланди. Шундан сўнг, сентябрь ойининг бошида “Толибон” муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!