BBC нашрининг Байрутдаги мухбири шаҳар ичида камида олтита йирик портлаш содир бўлганини, улар орасида осмонда учаётган дронларнинг овози эшитилганини хабар қилди. Нашр журналистининг қайд этишича, зарбалардан бири ёқилғи қуйиш шохобчасига тегган.
Исроил мудофаа кучлари “Байрут ҳудудидаги Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ нишонларга ҳужум қилаётганини” тасдиқлади. Аввалроқ ЦАХАЛ яқинда бериладиган зарбалар ҳақида огоҳлантириб, ҳудудда қолган аҳолини эвакуация қилишга чақирган эди.
Бу охирги 24 соат ичида Ҳизбуллоҳнинг таянчи ҳисобланган Байрутнинг жанубий ҳудудларига Исроилнинг иккинчи йирик ҳужуми бўлиб, гуруҳ бунга жавобан Исроил ҳудуди томон ракеталар отган.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.