Тошкентдаги Ибн Сино бозори сотувга қўйилди

Тошкентдаги Ибн Сино бозори сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги Ибн Сино бозори нотурар биносини ким ошди савдосига қўйди. Бино сотуви ҳақида E-аукцион платформасида эълон берилди.

Харидор объект негизида ишлаб чиқилган лойиҳа концепцияси асосида «экобозор», савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,45 гектарга тенг бўлиб, шундан 620,0 кв.м. жой қурилиш ости майдони ҳисобланади.

Объект Вазирлар Маҳкамасининг июнь ойидаги қарорига биноан сотувга чиқарилган. Лотнинг бошланғич нархи 28,03 млрд сўм. Аризалар 31 октябрь куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!