Туркияда автобус ҳалокатида россиялик сайёҳлар жабрланди

Туркияда автобус ҳалокатида россиялик сайёҳлар жабрланди

Туркиянинг Алания шаҳри яқинида туристик автобуслар билан содир бўлган ЙТҲда икки нафар Россия фуқароси жабрланди. Бу ҳақда Россиянинг Анталиядаги бош консуллигига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда .

«5 октабр куни Алания шаҳри яқинида иккита автобуснинг тўқнашуви натижасида икки нафар россиялик сайёҳ жароҳат олди», — дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.

Яраланган россиялик аёллардан бири касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Бош консуллик туроператор ва суғурта компанияси билан алоқада.

Авария Алания томон ҳаракатланаётган сайёҳлар бўлган автобус йўл четида турган автобусга бориб урилганда содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!