"Қамчиқ" довонида тўхтатилган машинадан қурол чиқди

"Қамчиқ" довонида тўхтатилган машинадан қурол чиқди

“Қамчиқ” довонида "Damas" автомобили тўхтатилганда салонда қурол топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

4 октябр куни “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Damas" русумли автомобиль тўхтатилган. Ушбу автомобиль йўловчиси, 1991 йилда туғилган М.М. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган пневматик ўқ отиш қуроли олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган қурол ҳамда фуқаро М.М. Поп тумани ИИБ ходимларига суриштирувни давом эттиришлик учун топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!