Германия Украинага НАТО аъзолиги учун "аниқ қадамлар" таклиф қилади

Германия Украинага НАТО аъзолиги учун "аниқ қадамлар" таклиф қилади

Рамштейндаги (Германия) мудофаа бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида Украина вакилларига Киевнинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилишига қаратилган "аниқ қадамлар" таклиф этилади.

Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина яна Владимир Зеленскийнинг "ғалаба режаси"ни тақдим эта олади.

Аноним дипломат журналистларга Германиядаги учрашувда Украинага келажакда НАТО аъзолиги учун "аниқроқ қадамлар" таклиф қилинишини айтди.

Қайд этилишича, чоралар Киев режими вакиллари хоҳлаганидек, шошилинч бўлмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!