Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди

Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди

Франция президенти Эммануэл Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди . Бу ҳақда Исроилнинг The Jerusalem Post нашри i France Inter радиосидаги кўрсатувга асосланиб хабар бермоқда.

«Ўйлайманки, бугунги кунда устувор вазифа сиёсий ечимга қайтиш [ва] Ғазо секторида жанг қилиш учун фойдаланилган қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишдир», — деди Макрон.

Давлат раҳбари Ливан билан боғлиқ вазият ҳақида ҳам гапирди . Сиёсатчининг қайд этишича, ҳозирда асосий вазифа можаро авж олишининг олдини олишдир. «Ливан бошқа Ғазога айлана олмайди», деб хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!