«Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш («Recognition of Prior Learning») тизимини жорий қилиш;
кўникмаларни прогнозлаштириш («skills anticipation»), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш («skills needs analysis”), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (“skills gap analysis”) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.
2025 йил 1 февралгача Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.