Эммануэл Макрон иттифоқчиларни Исроилга Ғазо секторида қўллаши мумкин бўлган қуролларни етказиб бермасликка чақирди

 Эммануэл Макрон иттифоқчиларни Исроилга Ғазо секторида қўллаши мумкин бўлган қуролларни етказиб бермасликка чақирди

"Менимча, бугунги куннинг устувор вазифаси - Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар учун қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ва сиёсий ечимга эришишдир", — дея таъкидлади Франция президенти France Inter телеканалига берган интервьюсида.

Макрон Исроил ҳарбийларининг Ливандаги ҳарбий амалиётларига ҳам изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир асосий вазифа қуролли зиддиятнинг кенгайишига йўл қўймасликдир.

"Ливанликлар қурбон бўлмаслиги ва Ливан яна бир Ғазога айланмаслиги керак", — дея қўшимча қилди Франция раҳбари.

Макрон, шунингдек, Франция Исроилга ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!