Илон Маск Пенсилваниядаги сайловолди митингида Трампни қўллаб-қувватлади

Илон Маск Пенсилваниядаги сайловолди митингида Трампни қўллаб-қувватлади

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп 13 июл куни ўзига суиқасд уюштирилган Пенсилвания штати Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти йиғилишида нутқ сўзлади.

Х платформаси (собиқ Twitter) эгаси Илон Маск Балтер митингида Трампни қўллаб-қувватлади, Трамп уни “ақл бовар қилмайдиган келажак қуришимизга ёрдам бераётган ажойиб инсон... у сўз эркинлигини сақлаб қолди ва кўплаб ажойиб нарсалар яратди”, дея таърифлади.

"Америкада Конституция ва демократияни сақлаб қолиш учун президент Трамп сайловда ғалаба қозониши керак", деди Маск ўз нутқида.

Трамп митингда деярли бир ярим соат нутқ сўзлади ва уни “Америка орзусини қайтариш” ва “ҳар бир оилага фаровонлик” ваъдаси билан якунлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!