TikTok юлдузига айланган руҳоний
Онлайн-руҳоний коронавирус пандемияси даврида Мексикада янги қаҳрамонга айланди.
Эсекель Падилья TikTok ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтганида машҳурлик ҳақида ўйламаган эди. У, шунчаки, диндорлар билан алоқада қолишни истаган эди.
Руҳоний ҳар куни ваъзларини эълон қилиб борди ва кузатувчилари сони қандай қилиб 750 000га яқинлашганини сезмай қолди. 48 ёшли роҳиб бундай жавобни кутмаган эди, чунки TikTok – ёшларнинг ижтимоий тармоғи.
Мексика аҳолисининг 77% ини католиклар ташкил этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).