Теннисчиларимиз Қозоғистонда ғолибликка асосий даъвогар

Теннисчиларимиз Қозоғистонда ғолибликка асосий даъвогар

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган «SHYMKENT INTERNATIONAL COMBI» турнирида ёш теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақа яккалик баҳсларининг биринчи даврасида ҳамюртимиз Максим Шин ҳиндистонлик Юван Нандални ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида таслим қилди ва чорак финал йўлланмаси учун яна бир ҳинд теннисчиси Арян Шаҳ билан куч синашадиган бўлди.

Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида эса Шаҳноза Маримова ва Дария Шубина каби теннисчиларимиз илк даврада ҳиндистонлик Смрити Бҳасин ва Соҳа Садиқ тандемини 7:5, 6:3 ҳисобида таслим қилди. Энди Шаҳноза ва Дария чорак финалда қозоғистонлик Сандугаш Кежибоева ҳамда нейтрал теннисчи Ксения Ласкутова дуэтини синовдан ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!