“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари 27-Евроосиё иқтисодий саммитида маъруза қилди

“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари 27-Евроосиё иқтисодий саммитида маъруза қилди

Жорий йилнинг 21-22 февраль кунлари Истанбул шаҳрида Туркиянинг “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди томонидан 27-Евроосиё иқтисодий саммити ташкил этилди. Саммитда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида иқтисодий соҳада белгиланган устувор мақсад ва вазифаларга бағишланган маъруза билан чиқиш қилди.

Жумладан, маърузада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” – устувор йўналишида келгуси етти йилда миллий иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш ва “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш, макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ривожланишни зарур даражадаги энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан таъминлаш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш каби қатор стратегик мақсадлар белгиланганлиги таъкидланди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Евроосиё иқтисодий саммитида 40 дан ортиқ мамлакатлардан 300 га яқин сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар, академик доира ва таҳлил марказлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Саммит доирасида Ўзбекистон делегацияси ва тадбирда иштирок этаётган халқаро даражадаги ташкилотлар ҳамда дунёнинг етакчи «ақл марказлари» ўртасида амалий натижаларга бой бўлган бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказилиб, келгусида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!