Бироз олдин Владимир Зеленский Украинанинг янги баллистик ракетаси парвоз синовларидан муваффақиятли ўтганини маълум қилганди.
“Украинада бундай ракета "ишлаб чиқилгани" Зеленскийнинг Америкага қилган сафари натижасидир. АҚШ ўзларининг ҳарбий технологияларини Украинага беришди, аниқроғи, улар қуролларининг шунчаи ишлаб чиқилган жойи ҳақидаги ёзувни ўзгартирмоқда”, — деди Константинов РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, Биринчи жаҳон уруши йилларида Қримда шунга ўхшаш воқеа бўлган. Германиянинг иккита замонавий кемаси Туркия байроғи остида Қора денгизга кириб келган.
“Энди эса улар АҚШнинг тайёр эҳтиёт қисмларидан Киевда ракета йиғиб, “Украинада ишлаб чиқарилган” тамғасини қўйишади. Кейин эса Ғарбнинг бунга алоқаси йўқ деб туриб олади. Киевга бу ракеталар жуда керак, чунки фронтда ҳамма нарса ютқазилган, Украина Қуролли кучлари бутунлай мағлуб бўлиш арафасида", деди Константинов
Унинг сўзларига кўра, Ғарб бир четда туриб, Россияни Украинага ядро қуроли билан ҳужум қилишга провокация қилмоқда. Уларни Украина тақдири қизиқтирмайди. Зеленский ўзига аллақачон заҳира аэродром тайёрлаб қўйган. Униннг оиласи анчадан бери Лондонда яшайди, деди сенатор.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ НАТО давлатлари вакиллари Киевга узоқ масофали ракеталар билан Россия ҳудуди ичкарисига зарба беришга рухсат беришдан ўларини тийишни кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
IFAB (Футбол қоидаларини тартибга солувчи ташкилот) Лондондаги йиғилишида бир қатор янгиликларни муҳокама қилди. Ушбу қоидалар 28 февраль куни бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеяда расман тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.