Сурхондарёлик эркак ўзи ва йўловчисининг ўлимига сабабчи бўлди

Сурхондарёлик эркак ўзи ва йўловчисининг ўлимига сабабчи бўлди

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жорий йилнинг 18 апрель куни соат 05.00ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган Н.Н. бошқарувидаги Дамас русумли автомашинани Тошкент-Термиз йўлининг 971-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи И.Ж. бошқарувидаги Исузу русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Дамас автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!