Сурхондарёдан Тошкентга йўлга чиққан Nexia Ғузорда ёниб кетди

Сурхондарёдан Тошкентга йўлга чиққан Nexia Ғузорда ёниб кетди

 

Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қараб йўлга чиққан Nexia Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида бетон тўсиққа урилиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев маълум қилди.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этган.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 3 март куни соат 04:45 да Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро автомобиль йўлининг 1240 километрида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи П.З. бошқарувидаги Nexia йўлни иккига ажратиб турувчи БДО-5 бетон тўсиғига урилиб, ёниб кетган. Натижада ҳайдовчи П.З. ва унинг автомобилида бўлган йўловчилар Т.А. ва Б.Б. воқеа жойида ёнғиндан куйиб вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!