Сурхондарёда Cobalt ва Spark тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Ҳайдовчилардан бири 8 йилга қамалди

Сурхондарёда Cobalt ва Spark тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Ҳайдовчилардан бири 8 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Cobalt ҳамда Spark автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Диёр24».

Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани «Ғур-Ғур» маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи М-41 автомобиль йўлидан Термиз–Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Spark автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда олти нафар йўловчи вафот этган. Яна тўрт нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси С.Ф. (исми ўзгартирилган) «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 2, 4, 77 (1-2 қисмлари) бандидаги қоидаларни қўпол равишда бузиб, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этганликда айбланиб, судга жалб қилинган.

Судда С.Ф.нинг жиноят ишлари ўрганиб чиқилиб, унга саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан аввал Жиззахда юк машинаси ва 2 автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатда 1 киши вафот этгани, Андижонда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Қашқадарёда катта тезлик сабаб Nexia ағдарилиб, ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!