Сурхондарёда аёл ўзи ва икки нафар фарзандини сувга ташлаб, жонига қасд қилишга уринди

Сурхондарёда аёл ўзи ва икки нафар фарзандини сувга ташлаб, жонига қасд қилишга уринди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 24 ёшли аёл икки нафар фарзанди билан ўзини каналга ташлашга уринган вақтида ИИБ ходими томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 09:30 ларда Музработ туманида истиқомат қилувчи Д. исмли аёл оилавий келишмовчиликлар сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган. У ўзи, 4 ёшли ўғли ҳамда 2 ёшли қизининг жонига қасд қилиш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг канали устига келган.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходими инспектор Б.А. аёлнинг хатти-ҳаракатларидан у ўз жонига қасд қилмоқчи эканини пайқаб, уни ушлаб қолган ва блокпостга олиб келган.

«Аёлга бу нотўғри ишлигини тушунтирдим. У эса яқинлашсам, ўзини сувга ташламоқчи эканини айтди», — дейди инспектор.

Аёл билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, у Музработ тумани ИИБга етказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!