Суарес «Ювентус»га ўтиш олдидан итальян тилидан имтиҳон топширади

Суарес «Ювентус»га ўтиш олдидан итальян тилидан имтиҳон топширади

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин

Манбанинг хабар беришича, бугун 17 сентябрь куни эрталаб уругвайлик форвард «Барселона» сафида машғулотларда иштирок этиб, кейин Италияга жўнаб кетган. Перуджа шаҳрига етиб борган Суарес италиян тили бўйича имтиҳон топшириш учун аэропортдан тўғри университетга йўл олган. 

Қайд этилишича, Суарес имтиҳонни муваффақиятли топширса, Евроиттифоқ фуқаролигини олади ва «Ювентус» сафида европалик бўлмаган футболчилар учун ажратилган ўринларни банд этмайди. 

Испанияда Суарес бу борада муаммога эга эмасди – турмуш ўртоғи Софи Бальбининг Испания фуқароси эканлиги етарли эди. Италияда эса амалдаги қонунчилик нормаларига кўра, ҳужумчи алоҳида ҳужжат олиши талаб этилади. 

Аввалроқ, Суареснинг «Барса»да қолиши, футболчи молиявий масалаларда «Юве» раҳбарияти билан келишувга эриша олмагани хақида хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!