Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.
Хусусан, сафарнинг иккинчи куни вакилларимиз Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан учрашди. Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
М. Мурашко делегациямиз аъзоларини Россияга ташрифи, хусусан, “Соғлом жамият” форумидаги иштироки билан қутлар экан, стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиши тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайишига хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидлади.
Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан Ўзбекистоннинг 9 та тиббиёт олий ўқув юрти билан Россиянинг 12 та тиббий олий таълим муассасаси ҳамкорлигида қўшма таълим дастурлари асосида 6 та бакалавриат йўналиши, 2 та магистратура ва 11 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланаётгани алоҳида қайд этилди
Икки мамлакат тиббиёт олимлари ва мутахассислари томонидан қўшма илмий-маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Шунингдек, 2020-2022 йилларда Россия Федерациясининг етакчи клиника ва тиббиёт марказлари ва таълим муассасаларида 500 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малакаси оширилиб, қайта тайёрлангани амалий натижаларини бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўрсатилган кўмак, шу жумладан аҳолини эмлаш доирасида амалга оширилаётган самарали ҳамкорлик, қолаверса, мамлакатимизда онкогематология хизматини янада ривожлантириш йўлидаги ташаббуси учун россиялик ҳамкасбига алоҳида миннатдорлик билдирди.
Учрашувда томонлар янги қўшма таълим дастурларини рўёбга чиқариш, кадрлар малакасини ошириш, педиатрия, онкология, гематология, онкогематология, хирургия, трансплантология йўналишлари бўйича Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети билан илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, мақсадли докторантура ва аспирантурани йўлга қўйишга келишиб олди.
Ўз навбатида, фармацевтика соҳасини ривожлантириш, арзон ва сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқариш, болаларда суяк илиги трансплантациясини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Якунда шу йил июнь ойида мамлакатимизда "Ўзбекистон — Россия" тиббиёт форумининг ўтказилиши белгиланди. Мазкур форум доирасида соғлиқни сақлаш бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.