«Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида антитаначаларнинг етарли даражаси сақланиб қолган

«Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида антитаначаларнинг етарли даражаси сақланиб қолган

The Lancet илмий журналида аргентиналик олимларнинг тадқиқотлари натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда Daily Afisha.

Маълум қилинишича, тадқиқот доирасида олимлар Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланган Тукуман шаҳри аҳолисини кузатганлар.

Тадқиқотда кўнгилли равишда иштирок этган 602 киши «Спутник V» билан эмланган. Вирусга антитаначалар биринчи дозадан кейин кўнгилли эмланганларнинг 48 фоизида, иккинчи дозадан кейин эса 97,6 фоизида аниқланган.

Икки ойдан кейин антитаначалар даражаси пасайишни бошлаган, бироқ 94 фоизида эмлашдан кейин уч ойгача сақланиб қолган. Олти ой ўтгач, кўнгилли эмланганларнинг атиги 31 фоизида COVID-19 га иммун жавоб бериш учун етарли миқдорда антитаначалар сақланиб қолганлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    @ 1050
    Ким нима деса десин россияни вакциналари N1 гапимга жавоб бари американи иши