Соломон оролларида кучли зилзила содир бўлди

Соломон оролларида кучли зилзила содир бўлди

Бугун 22 ноябр куни Тинч океани жанубидаги Соломон оролларида кучли зилзила содир бўлди. Америка сейсмологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,0 баллни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Гвадалканал оролидаги Маланго қишлоғи яқинида, 15 километр чуқурликда жойлашган, дея хабар беради Deutsche Wеlleга.

Метеорологлар дастлаб цунами ҳақида огоҳлантириш беришган, бироқ бир неча соатдан кейин уни бекор қилишган. Ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар ёки катта вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, бироқ маҳаллий ОАВ биноларга зарар етганини хабар қилмоқда. Кўп одамлар ваҳима ичида қирғоқ бўйидан баландроқ ерларга қочиб кетишди.

Маланго шаҳри Соломон ороллари пойтахти Хониарадан 40 километр узоқликда жойлашган. Архипелагдаги биноларнинг аксарияти зилзилага чидамли бунгалолардир.

Бир кун аввал Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган даҳшатли зилзила натижасида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди.

Индонезия ҳам, Соломон ороллари ҳам Тинч океанининг оловли ҳалқасида жойлашган бўлиб, Тинч океанининг периметри атрофидаги ҳудудда фаол вулқонлар ва кўплаб зилзилалар мавжуд. Ҳаммаси бўлиб, ушбу зонада Ерда маълум бўлган 540 та фаол эр усти вулқонидан 328 таси мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!