Сирли гумбурлашлар серияси: Наманган осмонида нимадир портлади, ФВВ эса ҳайрон...

Сирли гумбурлашлар серияси: Наманган осмонида нимадир портлади, ФВВ эса ҳайрон...

2019 йил 29 март куни соат 14.28 да Наманган шаҳри осмонида дераза ойналарини зириллатиб юборган кучли гумбурлаш содир бўлди.

Ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан боғланиб, гумбурлаш сабабини аниқлашга ҳаракат қилди.

Гумбурлаш овози эшитилганига анча бўлди. Бироқ ҳали навбатчилик қисмларимизга тегишли хизматлардан, фуқаролардан портлаш, ёнғин, аномал табиат ҳодисаси ёки шунга ўхшаш фавқулодда ҳолатлар юз бергани тўғрисида мурожаат тушгани йўқ, деган бошқарма бошлиғи Б.Ашуров.

Гумбурлашнинг сабаблари ўрганилмоқда ва натижаси маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам икки марта шундай Наманганда гумбурлаш овози эшитилиб, сабаби номаълумлигича қолган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!