Нидерландиядаги McDonald's филиаллари олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Нидерландиядаги McDonald's филиаллари олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Нидерландияда Исроилнинг Ғазога ҳужумларига норозилик билдирган гуруҳлар McDonald'sнинг турли шаҳарлардаги филиаллари олдида намойиш уюштирди.

Исроил ва McDonald'sга қарши плакатларни ушлаб турган гуруҳ Роттердам марказидаги компания филиали олдида тўпланди.

Намойишчилар филиал олдига Фаластин байроқлари ва «McDonald's геноциди», «Сизнинг геноцидингиз учун картошка истайсизми?» ва «Ғазо ҳужум остида» ёзувлари ёзилган плакатларни осиб, уларни ерга ёпиштириб, Ғазодаги Исроил қирғинлари ҳақидаги варақалар тарқатишди.

Намойишчилар: «McDonald's маблағлари, Исроил бомбалари», «Фаластинга озодлик», «Ғазодаги геноцидни тўхтатинг», «Нетаняху террорчи», «McDonald's яширолмайди, геноцидни қўллаб-қувватлашни тўхтатинг» каби шиорларни айтишди.

Фаластин тарафдори гуруҳлар бошқа шаҳарлардаги McDonald's филиаллари олдида ҳам бир вақтнинг ўзида намойишлар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!