Шаҳрисабзга ИҲТнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти сертификати топширилди

Шаҳрисабзга ИҲТнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти сертификати топширилди

Шаҳрисабз шаҳрига “2024-йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” сертификатини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусрав Нозири, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозири томонидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриевга 2024-йилда “Шаҳрисабз – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақомини тасдиқловчи махсус сертификат топширилди.

Тантанали маросим консерт дастури билан давом этди. Кеча меҳмонлари опера ижрочиларининг куй-қўшиқлари, оташин халқ рақслари, шунингдек, оркестрнинг бетакрор ижроларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир иштирокчиларига ИҲТга аъзо мамлакатлар малакали дизайнерлари иштирокида “Модест фашион шоw” модалар кўргазмаси намойиш этилди. Унда Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг машҳур дизайнерлари билан бир қаторида 5 нафар маҳаллий дизайнерлар иштирок этдилар. Дизайнерлар 160дан ортиқ либосларни ўз ичига олган тарихий, миллий ва замонавий йўналишдаги коллекциялар тўпламини меҳмонлар этиборига тақдим этдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!