Халқаро тадбир доирасида IHT Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди

Халқаро тадбир доирасида IHT Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди

26-апрел куни “Шаҳрисабз – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” халқаро тадбири доирасида “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида чегарасиз туризм” мавзусида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.

"ИҲТ доирасида туризмни ривожлантиришда биргаликда ишлашимиз учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Туризм бизни йўналтирувчи мақсад, умумий мақсадлар сари ҳаракатлантирувчи манба бўлиши мумкин. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни умум трансчегаравий табиий ва маданий меросимизни ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш, ИҲТ бўйлаб ўзаро манфаатларни бирлаштириш йўлида дипломатик алоқаларни кучайтириш ва туризм инфратузилмаларига сармояларни кўпайтириш ҳамда бор имкониятларни ишга солиш ва бир-биримиз билан илғор тажрибаларни алмашишда фаолликни таклиф қиламиз»- деб таъкидлади Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
Форум иштирокчилари барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини эълон қилдилар.

Шунингдек, экологик маконда ички туризмни рағбатлантириш ва ўзаро туристик оқимларни ошириш учун аъзо давлатларнинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
"Мен ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризмнинг иқтисодий ривожланиш ва минтақавий интеграция учун тўлиқ салоҳиятини очиш учун доимий ҳамкорликка чақираман. Имкониятларни аниқлаш ва муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қилайлик, халқларимиз ва фуқароларимиз порлоқ келажакка ҳисса қўшайлик. Биргаликда кучли томонларимизни ишга солиш орқали биз глобал туризм соҳасидаги мавқеимизни оширишимиз ва маданий алмашинувни ривожлантиришимиз мумкин", - деди ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозири.

Форум якунида ИҲТга аъзо давлатлар келишуви билан Ўзбекистон ҳамда ИҲТ ташаббуслари асосида Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!