Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уй томини учириб юборди

Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уй томини учириб юборди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимлиги кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйнинг том қисмига етказилган зарар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани “Янги давр” маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 квадрат метр том қисмига зарар етган.

Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган.

“Айни пайтда талофат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!