Шотландияда Наврўз байрами нишонланди

Шотландиянинг Абердин шаҳрида Наврўз байрами нишонланди.
Бу ҳақда Aberdeen Business News нашри хабар бермоқда.
Шаҳар баҳорнинг кириб келишини Наврўз байрамини тантанали нишонлаш билан қарши олди.
Нашр 2006 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган ана шундай байрамлар шаҳар анъаналарининг ажралмас қисмига, маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашнинг муҳим платформасига айланганини таъкидлайди.
Наврўз янгиланиш, табиатнинг уйғониши ва ёруғликнинг зулмат устидан ғалаба қозониши рамзидир. Ҳар йили Абердиндаги байрамлар кўлами кенгайиб, турли миллат вакилларини ўзига жалб этиб, ўзаро тушуниш ва дўстликни рағбатлантирмоқда, деб ёзади Aberdeen Business News.
Бу сафар байрам Beach Ballroom залида бўлиб ўтди, у эрда бой маданий дастур намойиш этилди. Тадбир меҳмонлари анъанавий рақс рақамлари, ёш иштирокчиларнинг шеърий чиқишлари, шунингдек, жонли мусиқадан баҳраманд бўлиб, байрамона муҳит яратдилар. Ташриф буюрувчилар учун маданий меросни тарғиб қилиш мақсадида интерфаол кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
"Наврўз нафақат баҳор байрами, балки маданий анъаналарни асраб-авайлашнинг муҳим элементидир. Қаерда яшашимиздан қатъи назар, бу қадриятларни келажак авлодларга етказиш биз учун муҳим. Бу каби ташаббуслар ўзликни мустаҳкамлаш ва тарихий илдизларни асраб-авайлашда ғоят муҳим", - дейди ташкилотчилар.