Агентлик бу ҳақда Панама Денгиз бошқармаси қошидаги савдо флоти бошлиғи Рамон Франкога таяниб хабар бермоқда.
Амалдорнинг таъкидлашича, камида 70 та нефт ташувчи кема аллақачон реестрдан чиқарилган бўлиб, улар энди Панама байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга эмас. Яқин кунларда рўйхатдан яна ўнлаб кемалар олиб ташланади.
Феврал ойига келиб, АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган Россия билан боғлиқ нефт ташувчи кемаларнинг умумий сони 270 тадан ошган. Уларнинг ҳажми Россиядан денгиз орқали экспорт қилинадиган нефтнинг ярмини ёки кунига 1,5 миллион баррелни ташкил этади, шундан тахминан 1 миллион баррели Хитойга, 500 минг баррели эса Ҳиндистонга жўнатилади.
Bloomberg нашрининг хабар беришича, санкция остидаги кемаларни рўйхатдан ўтказишдан воз кечиш Панама учун 2 миллион долларгача даромад йўқотишни англатади. Бироқ мамлакат шу йўл билан санкцияларга риоя қилишга тайёрлигини намойиш этмоқда. Панама реестрида жами 8000 дан ортиқ кема мавжуд бўлиб, у узоқ вақт давомида байроқ олиш учун қулай жой сифатида етакчилик қилган. Рўйхатдан чиқарилган кемалар бошқа мамлакатда рўйхатдан ўтиши ёки байроқсиз ҳолда денгизга чиқиши мумкин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.