Қўшма Штатлар делегациясининг Гренландияга ташрифи доирасида режалаштирилган тадбирлардан бири АҚШнинг иккинчи хоними Уша Вэнснинг Нуук шаҳридаги хонадонлардан бирига ташрифи бўлиши керак эди. Даниянинг ТV2 телеканали хабар беришича, АҚШ дипломатлари шаҳарда юриб, маҳаллий аҳолидан Венсни ўз уйларига қабул қилишга рози эканликларини сўрашган. Бироқ барча ҳолларда рад жавоби олинган.
Бундан аввал Копенгаген Уша Вэнснинг Гренландияда оммалашган итлар чаналари пойгасига ташриф буюришни режалаштиргани учун норозилик билдирган эди. Шунингдек, Оқ уй делегацияга висе-президент Жей Ди Венс шахсан бошчилик қилишини ва ташриф фақат АҚШнинг Питуффик ҳарбий-космик базаси билан чекланишини эълон қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш нияти борлигини маълум қилган ва бунга ҳарбий ёки иқтисодий босим орқали эришиш эҳтимолини истисно этмаган эди. Уша Вэнснинг Гренландияга сафари арафасида Трамп Вэнсни Гренландияга таклиф қилишганини маълум қилган эди. Бироқ маҳаллий ҳукумат бу таклиф расман ҳам, норасман ҳам билдирилмаганини тасдиқлади.
Дания бош вазири Метте Фредериксен Вэнснинг ташрифини танқид қилиб, уни "қабул қилиб бўлмайдиган босим" деб атаган эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Газета ўзининг журналистик суриштируви натижасида Қўшма Штатлар Украинадаги урушга аввал тахмин қилинганидан анча олдин ва чуқурроқ аралашганини қайд этди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.