Украина президенти Парижда бўлиб ўтган саммитида Россиянинг Украинага қарши янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилди.
"Россия Суми, Харков ва Запорожье йўналишларида янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда", – деди Зеленский Украина разведка маълумотларига таяниб.
Унга кўра, Москва музокараларни чўзиб, АҚШни "бесамар ва мазмунсиз" муҳокамаларга жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Зеленский буни Россиянинг вақтдан ютиш ва янада катта ҳудудларни босиб олиш мақсади борлиги билан изоҳлади.
Украина раҳбари саммитда Европа етакчиларини қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга чақирди.
"Бизга ҳамма бирдек рози бўладиган ва дарҳол амалга оширишни бошлайдиган аниқ бир режа керак. Бу режа сизлар билан аввал муҳокама қилинган ва сизлар учун амалга ошириш мумкин бўлган вариантлар асосида ишлаб чиқилиши керак", – деди Зеленский.
Унинг фикрича, Европанинг Украинани қўллаб-қувватлови аниқ ва тизимли бўлиши лозим.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.