Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) жаҳон миқёсида юксак эътирофга сазовор бўлиб, волфрам саноатидаги энг нуфузли ташкилот – Халқаро Волфрам Саноати Ассоциацияси (ИТИА)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ушбу ташкилотга аъзо бўлган илк давлат сифатида тарихга кирди.
Ўзбекистоннинг ИТИА аъзолигига қабул қилиниши – бу мамлакатнинг волфрам саноатидаги салоҳияти халқаро миқёсда тан олинганининг исботидир. ЎзТМК ушбу ташкилотга аъзо бўлган ҳолда жаҳон волфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Халқаро волфрам саноати ассоциациясининг аъзоси бўлиш ЎзТМК учун бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик маълумотлар олиш, йиллик йирик хорижий тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Ассоциациянинг асосий мақсади – волфрамнинг глобал ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши ва истеъмол бозорларини таҳлил қилиш, соҳани рақамли ва аналитик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, илмий ёндашувлар ва барқарор ечимларни илгари суришдир. ИТИА бугунги кунда Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компания ва илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.