Тайванлик тўрт нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, президент қўриқчисидан уч нафари Хитойга махфий маълумотларни узатгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Уларнинг барчаси миллий хавфсизлик қонунчилигини бузганликда айбдор деб топилди, деди Тайпей туман суди.
Тергов маълумотларига кўра, 2022 йилдан 2024 йилгача улар Хитой разведкаси ходимларига маълумот бериб, бунинг учун ойига 7 дан 20 минг АҚШ долларигача олган. Ҳарбийлар мобил телефонларда махфий материалларни суратга олишди. Суд қандай маълумотлар узатилгани ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмади.
Иш бўйича айбланувчилардан 3 нафари тергов бошланишидан олдин ишдан бўшатилди, тўртинчиси эса вақтинча ишдан четлаштирилди. Уларнинг барчаси "айниқса сезгир бўлинмаларда" хизмат қилган.
Тайван ҳукумати Пекин фойдасига жосуслик ҳолатлари кескин ошганини қайд этди: 2024-йилда 64 киши жиноий жавобгарликка тортилган, 2023-йилда 48 ва 2022-йилда атиги 10 киши.
Президент Лай Цин-дэ март ойи бошида ҳарбий жосуслик ишларини ҳарбий суд тизимига қайтаришни режалаштираётганини айтди. Тайпей Хитойнинг разведка фаолиятини миллий хавфсизлигига тобора кучайиб бораётган таҳдид сифатида баҳолайди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.