Жанубий Кореяни бир неча кундан бери мамлакат тарихидаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари қамраб олди. Расмий маълумотларга кўра, камида 26 киши ҳалок бўлган, яна 30 киши оғир яраланган.
Ёнғинлар Сеулдан 250 км жануби-шарқда жойлашган Санчон туманида бошланган. Расмийлар хавфнинг энг юқори даражасини эълон қилди. Деярли 40 минг киши эвакуация қилинган, Сеулнинг бир қанча ҳудудларида сув ва электр таъминоти узилиб қолган.
Ёнғин натижасида бир қанча тарихий обидалар, жумладан, минг йилдан ортиқ яшаган қадимий ибодатхона вайрон бўлган. ХVI асрда асос солинган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хахо қишлоғи ҳам хавф остида қолмоқда.
Айни пайтда 6700 дан ортиқ ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда ва камида тўрт нафари ҳалок бўлди. Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су вазиятни “мисли кўрилмаган” деб атади ва жиддий жавоб чораларини эълон қилди. Расмийларнинг айтишича, ёнғинлар олти кундан бери давом этмоқда ва мутахассислар башорат қилганидан тезроқ тарқалмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.