Италия бош вазири Париждаги саммитдан сўнг АҚШ Европа давлатларининг Украина бўйича келгуси учрашувида қатнашишига умид қилишини билдирди. Шунингдек, у Рим тинчликни таъминлаш учун Украинага қўшин юбормаслигини яна бир бор тасдиқлади.
"Мелони АҚШ билан ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, Украина суверенитети ва хавфсизлигини таъминлайдиган тинчликка эришиш йўлида ишлаш зарурлигини билдирди. Шунингдек, у келгуси мувофиқлаштириш йиғилишида Қўшма Штатлар делегациянинг иштирок этишига умид қилишини билдирди", дея баёнот берди Италия бош вазири офиси.
Мелонининг фикрича, мустаҳкам тинчлик учун Украинага доимий қўллаб-қувватлаш зарур. Шу билан бирга, ишончли хавфсизлик кафолатлари ҳам таъминланиши шарт. У бу кафолатлар "евроатлантик контекст" асосида шаклланиши ва қисман NАТО низомининг 5-моддасига мос келиши мумкинлигини таъкидлади.
Франция президенти Эммануэл Макрон бу масала бўйича "техник таҳлил" ўтказишни таклиф қилди. Италия бош вазири бу ташаббусни қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Мелони офиси.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.