Шахматнинг ватани Ҳиндистонми ёки Ўзбекистон? ФИДЕ президенти жавоб берди

Шахматнинг ватани Ҳиндистонми ёки Ўзбекистон? ФИДЕ президенти жавоб берди

26 декабрь куни Самарқандда шахмат бўйича жаҳон чемпионати старт олди.


Чемпионат олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Халқаро шахмат федерацияси президенти (ФИДE) Аркадий Дворкович ҳам иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Шахматнинг асл ватани Ҳиндистон дейилади. Аммо Сурхондарёдаги Далварзинтепа, Самарқанддаги қадимий Афросиёб тепаликларидан шахматнинг доналарига ўхшаш шатранжлар топилган. Шундан келиб чиқиб, шахматнинг ватани Ўзбекистон дейишга асос борми?

- Шахмат ватани Ҳиндистон дейилади, лекин қадимий шахмат доналари Ўзбекистон ҳудудидан топилган. Шахматнинг пайдо бўлиши ҳақида кўплаб адабиётларни ўқиганман ва уларда шахмат доналари илк марта Ҳиндистонга яқин жойларда топилгани ҳақида ҳам фикрлар бор. Аммо сўнгги изланишлар ва замонавий архелогик топилмалар кўрсатадики, шахмат ўйини қадимдан Ўзбекистонга яқин ҳудудларда ҳам ривож топган.

- Кейинги йилларда тезкор шахмат бўйича кетма-кет сўнгги жаҳон чемпионатлари мезбонлиги айнан Марказий Осиё мамлакатларига тоширилаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Жаҳон чемпионатларининг ФИДЕ томонидан Марказий Осиё мамлакатларига топширилаётганининг асосий сабабларидан бири Марказий Осиёда шахматнинг янги авлоди етишиб чиқяпти. Хусусан, буни Ўзбекистон мисолида кўряпмиз. Қозоғистонда ҳам аёллар ўртасидаги янги чемпионлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек, бу минтақадаги мамлакат раҳбарларининг шахматни ривожлантириш учун бераётган эътибори ҳамда мамлакатдаги ҳомийларнинг шахматни ривожлантириш учун қилаётган ишлари деб биламан. Агар жараён давом этса, бу спорт тури Марказий Осиёда янада ривожланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!