Шаҳарнинг “яшил белбоғи” янада яшнайди

Шаҳарнинг  “яшил белбоғи”  янада яшнайди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан серқуёш диёримизни яшиллик оламига буркаш, ўрмонзор, боғ-роғлар, яшил майдонлар яратиш ишига бел боғлаб киришилгани айни муддаодир. Негаки, тоза ҳаво, салкин йўлаклар, ям-яшил манзара, чексиз маво инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу хайрли ва эзгу ишга қатор меҳнат жамолари қатори Самарканд тумани хал. таълими бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактабларининг ўқитувчи мураббийлари, ишчи- хизматчилар қатьий киришишди.

Баҳриддин МАРДОНОВ, Самарқанд туман ХТБ бошлиғи:

– Шундай жаннатмонанд ҳудудда яшаётганимизга минг бора шукр! Ҳеч эсимдан чиқмайди, марҳум журналист Аҳмаджон Мухторов “Бу шундайин унумдор тупроқки, деҳқон кетмонини даласида унутиб қолдирса, дастаси кўкариб кетади”, - дея эҳтирос билан ёзганича бор. Шундай заминда экмаслик, кўкартирмаслик, яратмаслик увол эмас-ми?! Қойил қолиш керак, президентимиз яна ташаббус билан чиқиб, бизни сергаклантирди. Атроф-муҳит мусаффо бўлса, сўлим бўлса, оби-ҳаёт ҳам тежалади... Муҳими, инсон умри узаяди.

Туманимизда 54 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатади. Бу ташаббусимизни барча ўқитувчи мураббийларимиз, ҳатто фахрий муаллимлар ҳам якдиллик билан қўллаб-қувватлашди. Ҳисоб-китоб қилиб чиқсак, мавжуд мактабларимизда 15,5 гектарга яқин бўш майдонлар бор экан. Ана шу майдонларга октябрь-ноябрь ойларида белгиланган 13 минг 50 туп мевали ва манзарали ниҳоллар экиш ишларини бошлаб юбордик.

Тўғри, бу дарахтларнинг парвариши, суғориш ишлари охиригача етмай, ниҳоллар қуриб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади...

Албатта, экилган ниҳолга ўз фарзандидай қаров ҳам керак. Бу жиҳатлар инобатга олиниб, маҳаллаларда яшовчи кекса боғбону деҳқонларни ҳам маслаҳатга чорлаяпмиз. Мактабларга яқин ҳудудда истиқомат қилувчи тажрибали аграр соҳанинг усталари ишимизга бош-қош бўлмоқда. Ниҳол экилиётган хандак чуқурроқ қазилиб, оби-ҳаётни сақловчи жиҳатларга эътибор каратяпмиз. Аввало, сув масаласи ечим топган жойларда яшил майдонлар яратилмоқда. Манзарали ва мевали ниҳол қадалмоқда. Бу борада 1, 8, 13, 25, 33, 36 ва 43 – умумтаълим мактабларимизда иш унуми ҳам, сифати ҳам кўнгилдагидай бажарилмоқда.

Дилдора ШУКУРОВА, 1-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгаши депутати:

- Мактаб саҳни қанча фусункор, манзарали ва кўркам бўлса, ўқитувчининг ҳам, ўқувчининг ҳам, даргоҳга қадам ранжида этган инсоннинг ҳам баҳри-дили очилади. Президентимиз ўқитувчиларга юксак эътибор қаратмоқда. Шароитлар яратиб бермоқда. Биз ҳам шунга муносиб бўлишга киришганмиз. Мактаб жамоаси, ота-оналар, маҳалламиз оқсоқоллари президентимизни яшиллик оламини яратиш ҳақидаги ташаббусини бажону дил қарши олдик. Мактабимиз ҳудуди 1 гектарни ташкил этади. Ҳозиргача 6 сотихлик яшил майдонимиз бор эди. Анвойи гуллар, райҳон ва турфа чечакларни кўриб кўпчилик катта баҳо берган, миннатдор бўлган. Чамалаб қарасак, мактаб спорт майдончаси, стадион ва югуриш йўлаги атрофини турфа дарахтларга буркаш имконимиз бор экан. Дарсдан бўш пайтларида ҳар хил арча ва сосна ниҳоллари, олча ва олма, сливия сингари кўплаб кўркам манзара бахш этувчи ниҳоллар экишни бошлаб юбордик. Ўқувчилармизга меҳнат дарсларидан фойдаланиб, экиш сирларидан ҳам сабоқ берилмоқда. Табиатшунослик таҳсил сатлари амалий ўтилаётгани ҳам ёмон натижа бермаяпти.

Шаҳарнинг  “яшил белбоги”  янада яшнайди

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, тажрибали олим Хидир Ботиров ларгоҳга келиб, ишимизни назорат қилиб, яқиндан кўмаклашмоқда. Бундан ташқари, самарқандлик қишлоқ хўжалигини яхши биладиган ажойиб олимларимизни ҳам катта ҳашарга таклиф этиб, соҳани ўрганяпмиз. Уларнинг таъкидлашича, Янги йилга қадар ҳавонинг илиқ кунларидан фойдаланиб қанча кўп ниҳол экса, баҳордаги экинга кўра бир йил парваришдан ютса бўларкан.

Шу куз ва баҳорда минг тупга яқин ниҳол экиб, уларни парваришига эътибор қаратишга келишиб олдик. Муҳими, бизда суғоришда муамммо йўқ.

Дилмурод ДЎСТМУРОДОВ, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!