Сергей Лебедевга Қозоғистондан янги ўринбосар келди

Сергей Лебедевга Қозоғистондан янги ўринбосар келди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев МДҲ Ижроия қўмитаси ходимларига ўзининг янги ўринбосари, Қозоғистон Республикаси вакили Нурлан Сейтимовни таништирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Нурлан Сейтимов МДҲ Бош котиби ўринбосари лавозимида Даурен Абаев ўрнини эгаллади.

Н.Сейтимов 1964 йил 9 июлда туғилган. Семипалатинск технология институтини ва Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон давлат миллий университетини тамомлаган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Сиёсий фанлар номзоди, немис тилини билади.

Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси дипломатик даражасига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!