Сергей Лазеров ижодида вақтинчалик танаффус эълон қилди
Россиялик қўшиқчи Сергей Лазарев руҳий чарчоқ сабаб ижодида танаффус эълон қилди. Бу ҳақда у мусиқа мукофотларини топшириш маросимида гапирди.
“Мен ҳозир қисқа танаффус қиламан - шунчаки дам оламан. Чунки бу ҳолатда гастролни давом эттира олмайман. Мен ўзимга келишим керак. Туғилган кунимдан олдин руҳий чарчоқ бошланди”, - деди Лазарев.
Санъаткор 20 апрелдан бошлаб яна саҳнага қайтади. Қўшиқчи, шунингдек, бўлажак чиқишларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни қўшимча қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).