Саудия валиаҳд шаҳзодаси заҳарли узук билан қиролни ўлдириши мумкинлигини айтган(ми)?

Саудия валиаҳд шаҳзодаси  заҳарли узук билан қиролни ўлдириши мумкинлигини айтган(ми)?

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бир неча йил олдин ўша пайтдаги қирол Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ал Саудни бемалол ўлдириши мумкинлиги билан мақтанган эди. Бундай айблов билан Саудия Арабистони разведкасининг собиқ юқори мартабали ходими Саад ал-Жабри чиқмоқда, дея хабар берди “The Washington Post” газетаси.

Таъкидланишича, 2014 йили ўша пайтда мамлакат ҳукуматида катта роль ўйнамаган шаҳзода Россиядан келтирилган заҳарли узук билан қирол Абдуллоҳни ўлдириши мумкинлигини айтган.

“Бунинг учун унинг қўлини сиқишим етарли бўлади ва у тайёр”, деган шаҳзода собиқ разведкачининг сўзларига кўра.

Шу билан бирга, собиқ разведка ходими шаҳзода баёнотини шахсан эшитмаганини бироқ, ушбу гапни Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистонининг бошқа шаҳзодаси, ўша пайтда қироллик разведкаси бошлиғи бўлган Муҳаммад бин Наиф билан учрашганда айтганини таъкидлаб, ушбу суҳбат акс этган видеолавҳа ҳозир ҳам мавжудлигини қўшимча қилган.

Қайд этиш керакки, қирол Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ал Сауд 2015 йилда пневмониядан вафот этган. Шундан бери қиролликни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг отаси Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд бошқариб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!