Саудия компанияси ўзбек зиёратчиларга меҳмонхона ва авиация хизматларини таклиф қилди

Саудия компанияси ўзбек зиёратчиларга меҳмонхона ва авиация хизматларини таклиф қилди

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг “MANAZIL” компанияси раиси Султон Аҳмад Банун билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Музокараларда Султон Банун сўнгги 5 йил ичида мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини қайд этар экан, бу алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида компания ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

«MANAZIL» компанияси Ҳаж ва Умра мавсумларида чет эллик зиёратчиларга меҳмонхоналар ва авиация хизматларини тақдим этиш соҳасида 30 йиллик тажрибага эга. Бу борада Шимолий Африкадаги араб давлатлари билан самарали ҳамкорлигимиз мавжуд. Биз Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Ўзбекистонга сафаримиз давомида тегишли ташкилот ва фирмалар билан музокаралар ўтказиб, ўзаро келишувга эришамиз, деган умиддамиз” - деди компания раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!