Samsung Galaxy Fold 2 қандай дизайнга эга бўлиши маълум қилинди

Samsung Galaxy Fold 2 қандай дизайнга эга бўлиши маълум қилинди

Ice Universe никли инсайдер Weibo’даги аккаунти орқали янги қурилма тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган. Суратларга кўра, смартфон дисплейида компаниянинг барча замонавий флагманлари каби фронтал камера бўлади. Galaxy Fold’нинг биринчи авлодида фронтал датчиклар олиб ташланган эди.

Экран ўлчами 7,3 дан 7,7 дюймгача. Пикселлари сони эса 1680х2213 бўлиб, томонлар нисбати 11,8:9 ни ташкил этади.

Ташқи дисплейнинг ўлчами ҳам каттарган. Galaxy Fold’га 4,6 дюймли панел ўрнатилган бўлса, Galaxy Fold 2’да 6,23 дюймли ва ингича ҳошияга эга 819х2267 пикселли панел ўрнатилади. Унда ҳам камера учун мўлжалланган қирқим мавжуд.

Дастлабки маълумотларга кўра, букланувчан смартфон Snapdragon 865 процессорида ишлайди. Ишлаб чиқарувчи 12/256 гигабайт ва 12/512 гигабайт хотирага эга модификацияларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Қурилманинг автономлигини 4365 мА/соат сиғимга эга аккумулятор таъминлайди. Асосий камера эса учта датчикдан иборат бўлади: 64 Мп, 16 Мп ва 12 Мп.

Ҳозирча Samsung Galaxy Fold 2’нинг нархи ошкор қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!